Ўлимни қайд этиш марҳумнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи ёки ўлим содир бўлган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Ўлимни қайд этиш тўғрисидаги ариза ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома берилгандан кейин 3 кундан кечикмай берилиши керак.

Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўлимини қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ўлим тўғрисида тиббий гувоҳнома ёки фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги ҳад қилув қарори;
  • марҳумнинг паспорти, ҳарбий билети;
  • 16 ёшгача вафот этганларнинг эса туғилганлик ҳақида гувоҳномаси.

Ўлимни қайд этишда Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш мумкин.