Поездларда доимий тарзда чипталар назорати амалга оширилади.

 

Қуйидаги ҳолларда йўловчи чиптасиз деб ҳисобланади:
  • чиптанинг йўқлиги;
  • чиптадаги маълумотлар, йўловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга мос келмаса;
  • чиптага тегишли ўзгартиришлар киритилса;
  • имтиёзли чиптада, ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларнинг йўқлиги.

Агар чиптасиз йўловчи яқин станцияда тушиш истагини билдирса, у томонидан жарима ва ўтирган станциясидан келган станциясигача бўлган тўлиқ тўлов миқдорини тўлаши лозим.

  • Агар чиптасиз йўловчи яқин станцияда тушиш истагини билдирса, у томонидан жарима ва ўтирган станциясидан келган станциясигача бўлган тўлиқ тўлов миқдорини тўлаши лозим.
  • Шаҳарлараро қатновчи поездларда чиптасиз кетаётган йўловчидан жарима тўланиши билан бирга белгиланган шаклдаги квитанция берилган ҳолда чиптанинг тўлиқ қиймати ундирилади.
  • Йўловчи ташиш поездларидан йўловчиларни аҳоли пунктларидан йироқда жойлашган станцияларда чиқариб юборишга йўл қўйилмайди.
  • Йўловчи ташиш поездида қалбаки ёки унга тегишли бўлмаган чипта билан аниқланган йўловчи, ички ишлар органларига топширилади, бу ҳақда поезд бригадири томонидан далолатнома тузилади.