Хизмат тавсифи
Никоҳ тузилганлигини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани олишда ФҲДЁ органлари никоҳ тузаётган шахсларга тиббий текширувдан ўтиш учун йўлланмалар берилади. Тиббий текширув шифокорлар – психиатрлар, наркологлар, дермато-венерологлар, фтизиатрлар (диспансерлар ва туман кабинетларида) яшаш жойи бўйича бепул равишда шахсларнинг тиббий муассасага мурожаат этган кундан эътиборан 2 ҳафтадан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.
Хизматни кўрсатиш муддати
Бир ой муддат мобайнида
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, МДҲ давлатлари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг никоҳи умумий асосларга кўра қайд этилади.
Кўрсатиладиган хизматлар учун бож ундирилади.