Автомототранспорт воситасининг ижара (текин фойдаланиш) шартномаси нотариус томонидан фақат махсус гербли бланкада тасдиқланади.
- Ижара (текин фойдаланиш) шартномаси яшаш жойи (доимий ёки вақтинчалик) қатъи назар, исталган нотариал идорада расмийлаштирилиши мумкин.
Ижара шартномасини тасдиқлаш учун нотариал идорага тақдим этиладиган ҳужжатлар
- тарафларнинг паспорти;
- автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (техпаспорт);
- агар автомототранспорт воситаси эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки бўлса, эрнинг (хотиннинг) розилиги;
- агар автомототранспорт воситаси гаровда турган бўлса, гаровга олувчининг розилиги;
- агар шартнома вакил томонидан тузилаётган бўлса, унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома).
- Ижара шартномасини расмийлаштиришда давлат божи ундирилади.
Нотариус қўшимча пуллик хизматлари
- Герб йиғими;
- Тақиқ мавжуд ёки йўқлигини текшириш:
- Тушунтириш;
- Шартнома лойиҳасини тузиш.