Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат санитария мақсадларида ҳамда бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда йўл қўйилади.
Ваколатли ташкилот: Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари.
Рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этиш мумкин.
Тўлов: БҲМнинг 30 фоизи
Муддат: 6-10 иш куни ичида