Хизмат нархи ва тўлаш тартиби: Аризани кўриб чиқиш учун давлат божи қуйидаги миқдорларда тўланади

  • Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 %.
  • Тошкент шаҳрига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 %.
  • Туманлар ва шаҳарлардаги туманлар ҳудуди учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 %.

Тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги 70-сон «Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори.

Хизматни кўрсатиш муддати: 8 кун ичида.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси: Жисмоний ва юридик шахслар


Хизматдан фойдаланиш*

*Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.