Шаҳар йўловчилар транспортининг ҳаракати ташувчи томонидан шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи тасдиқлаган ҳаракат жадвалига мувофиқ ташкил қилинади.

  • Барча бекатларда, охирги ва тўхтаб ўтиш манзилларида йўналишнинг номи, тартиб рақами ва ҳаракатнинг оралиқ вақти тўғрисидаги маълумот лавҳаси жойлаштирилади.
  • Метрополитен бекатларида поездлар ҳаракатининг оралиқ вақти махсус қоидаларга биноан белгиланади.

Тошкент ш. авботуслар йўналиши реестри


Автобусда юришда тақиқланадиган ҳаракатлар

Қуйидагилар автобусда юришда тақиқланади
  • маст ҳолда юриш;
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
  • ҳайдовчи (кондуктор)нинг рухсатисиз ойналарни очиш;
  • ойнадан ташқарига осилиш;
  • тез ёнувчан, портловчи, заҳарловчи, заҳарли, қўланса, радиоактив моддалар ва ашёларни, ғилофсиз ўқотар қурол, тиғли ва кескир ашёларни олиб юриш;
  • ўлчами 100 см х 50 см х 30 сантиметрдан катта ёки битта ўрин учун оғирлиги 60 килограммдан ортиқ буюмларни, шунингдек узунлиги 200 сантиметрдан ортиқ бўлган буюмларни олиб юриш;
  • салонни ёки йўловчиларнинг кийимларини ифлос қилувчи буюмлар ва ашёларни олиб юриш;
  • тумшуқбоғсиз итлар ва бошқа ҳайвонларни олиб юриш.