Мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун суғурта қилдирувчи суғурталовчига тегишли шакл бўйича ариза-анкетада кўрсатилган мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги ариза-анкетани ҳар бир транспорт воситаси бўйича тақдим этади.

Шартнома тузиш учун қуйидагилар тақдим этилади
  • паспорти ёки бошқа шахсини тасдиқловчи гувоҳномаси;
  • транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
  • транспорт воситасини бошқаришга қўйилган барча шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси;
  • суғурта мукофоти бўйича сийлов тақдим этиладиган шахслар тоифасига тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • транспорт воситаси эгасининг ихтиёри билан мазкур транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқаришга қўйилган яқин қариндошларининг қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Мажбурий суғурта шартномаси оммавий ҳисобланади ва 1 йил муддатга тузилади.

  • Транспорт воситаси олинганда (сотиб олинганда, мерос қилиб олинганда, ҳадяга олинганда ва шу кабилар) унинг эгаси транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш жойига бориш муддатига мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақлидир.
  • Транспорт воситасидан мавсумий фойдаланишда унинг эгаси ундан фойдаланиш давридан иборат муддатга мажбурий суғурта шартномасини тузиш ҳуқуқига эга. Бунда кўрсатиб ўтилган муддат календарь йилда олти ойдан кам бўлиши мумкин эмас.

Ариза-анкета маълумотлари билан уларни солиштириш учун  барча ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим қилинади.


Агар суғурта қилдирувчи ўзи эгаси бўлган транспорт воситасини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш вақтигача белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги аризани тўлдиришда «Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами» сатрини тўлдирмайди. Транспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида суғурта қилдирувчи суғурталовчига техник паспорт ёки давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этиши шарт, суғурталовчи кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар асосида мажбурий суғурта бўйича суғурта полиси бланкасида тегишли ёзувни қайд этади.