Кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.
Хизмат тавсифи: Кадастр паспортини шакллантириш
Натижани олиш усуллари: Анъанавий ёки электрон шаклда
Хизматнинг соҳага тегишлилиги: Кадастр паспортини бериш
Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон “Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида” қарори
Хизматни кўрсатиш муддати:
Хизмат натижаси: Кадастр паспортини расмийлаштириш ва бериш
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида, давлат хизматидан электрон тарзда аризани юборади. Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси: Кўчмас мулк эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар
Рад этиш сабаблари:
Қуйидагилар кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўлади:
- сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
- кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;
- ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;
- ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги
Боғланиш: Тел: +998 (71) 244-30-82
Ташкилот:
- Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиаллари.
Шикоят аризаси бериш тартиби: Кўрсатилган хизматдан қониқиш бўлмаса ёки норози бўлган тақдирда, аризачи Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда юқори ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
* Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.