Консуллик легаллаштириш ҳужжатлар ва актлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини ва уларни қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлашдан иборат.
- Консул қабул қилувчи давлатнинг консуллик округидаги ҳокимият органлари томонидан тасдиқланган ёки улар томонидан берилган ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш учун қабул қилади.
- Ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш учун консулда консуллик округидаги жойлашган давлат ташкилот ва муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар ва актларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзо ва муҳрлари намуналари мавжуд бўлиши лозим.
- Ҳужжатларни легаллаштириш учун йиғим ундирилади.
- Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан фуқароларни қабул қилиш кунлари.