Паспорт фуқаронинг шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. У шахс 16 ёшга тўлганда ёки фуқароликни қабул қилганда берилади.

Биометрик паспорт юқори ҳимояланганлик даражасига эга ва паспорт эгасининг биометрик маълумотларини ўз ичига олади.

Ваколатли органлар:
  • Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик ҳуқуқий департаменти;
  • Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари.

Хизмат кўрсатиш тартиби юзасидан батафсил маълумот олиш учун ҳаволага ўтинг.