Ворислик – шахснинг вафотидан кейин унга хусусий мулк асосда тегишли бўлган мол-мулкнинг, шунингдек мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган баъзи ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг меросхўрларга ўтишидир.

Ворислик асослари:
  • васият бўйича ворислик;
  • қонун бўйича ворислик.

Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг тақдирини белгиламаса амалга оширилади.

Мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркиби
  • ашёлар, шу жумладан, пул ва қиммати қоғозлар;
  • мулкий ҳуқуқлар, интеллектуал мулк объектларига ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи воситага нисбатан мутлақ ҳуқуқлар;
  • мулкий мажбуриятлар, шу жумладан қарзлар (меросхўрларга қолдирилаётган мерос қиймати доирасида).

Меросхўрлар
  • Мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва қонун бўйича меросхўр бўлишлари мумкин.
  • Мерос очилган пайтда тузилиб бўлган юридик шахслар, шунингдек давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам васият бўйича меросхўр бўлишлари мумкин.

Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар.