2022/2023 ўқув йилидан:
ОТМ, техникум ва коллежларда, сиртқи ва кечки таълимда ўқиётган хотин-қизлар контрактларини тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит бериш учун банкларга бюджетдан ҳар йили 1,8 триллион сўм йўналтирилади;
давлат ОТМларида магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилади ва бунга ҳар йили камида 200 миллиард сўм ажратилади;
хорижий ОТМларга бакалавриат учун – 50 нафар, магистратура учун – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратилади;
ҳар йили 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;
мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизлар ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаларига асосан давлат ОТМларига умумий квотадан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ контракт асосида ўқишга қабул қилинади;
давлат илмий ташкилотлари ёки ОТМ докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилади.