Сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш борасидаги вазифалар.
- Сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
- сиёсий партияларнинг сайлов жараёнларига хотин-қизлар ва эркакларни тенг асосда жалб қилиш, хотин-қизларни тайинланадиган раҳбарлик лавозимларига тавсия қилишга оид фаолиятини рағбатлантириш;
- сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловларда номзод кўрсатишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар таъминланганлигини мониторинг қилиш;
- хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш орқали уларга нисбатан жамиятда шаклланган салбий қарашларни ўзгартириш;
- хотин-қизлар ва эркакларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқларига тўлиқ риоя этилишини таҳлил қилиб бориш;
- Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов ҳамда референдумлар ўтказиш бўйича вилоят, туман, шаҳар, округ, участка сайлов комиссияларининг таркибини шакллантиришда хотин-қизлар ва эркаклар вакилларининг тенглигини таъминлаш.