Савол: Коронавирус инфекцияси учун ПЦР усулида текширувдан ўтмаган шахсларга, “Ковид-19”га анализ топширди, натижа “манфий” деган сохта маълумотномалар бериш ҳолатлари учрамоқда. Бунга қандай жавобгарлик мавжуд?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддасига кўра, сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш жиноят иши қўзғатишга асос бўлади.
Бунда, қуйидаги жазо турларидан бири билан жавобгарликка тортилади:
- БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;
- 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари
- 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.