Жабрланган шахснинг ҳуқуқлари

Тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган ёхуд шундай таҳдид бўлган тақдирда, хотин-қизлар тегишли ваколатли орган ва ташкилотларга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.

Жабрланган шахс махсус марказларда ва бепул телефон орқали ҳуқуқий маслаҳат, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш ҳуқуқига эга.

Зўравонлик ҳақида хабар бериш ва ҳимоя сўраш учун жароҳат ёки бошқа зарарни олдиндан исботлаш талаб қилинмайди.

Ҳимоя ордерини сўраш

Жабрланган шахс ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ҳимоя ордери беришни сўраши мумкин. Агар ордерда белгиланган шартлар бузилса, бу ҳақда ички ишлар органларига хабар бериш лозим.

Етказилган моддий зарарни қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилиш талаби билан судга мурожаат қилинганда, жабрланган шахс давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Қаерга мурожаат қилиш мумкин?

  • 112 — зўравонлик ҳолатлари бўйича ягона диспетчерлик хизмати;
  • 1146 — тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича бепул ишонч телефони;
  • ички ишлар органлари — ҳимоя ордери ва ҳуқуқий ҳимоя сўраш учун;
  • «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки ҳудудий реабилитация маркази — ижтимоий хизмат ва қўллаб-қувватлаш учун.

1146 ишонч телефонига қўнғироқ бепул ва махфийликка риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Ҳаёт ёки соғлиққа ҳозир хавф бўлса, 112 рақамига қўнғироқ қилинг.

Ҳуқуқий асос