Жавоб: 1995 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикасига кириб келган ва доимий пропискадан ўтган, чет эл фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси асосида яшаб турган шахс истак билдирган тақдирда Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олинади.
Чунки, 1995 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти берилиши бошланган. Шунга қадар келиб доимий пропискага ўтган шахсларга фуқароликни тан олиш принципи ишлаб чиқилди ва улар тўғридан-тўғри бориб ички ишлар идораларидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортларини олиши мумкин бўлади.
Жавоб: фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз беш йил давомида доимий яшаб келаётган бўлса Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига умумий тартибда қабул қилинади.
Бунда, агар фуқаролиги бўлмаган шахс бир йил ичида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жами 183 кундан ортиқ бўлмаган муддатга чиққан бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшалган муддат узлуксиз деб ҳисобланади.
Жавоб: Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомга кўра, агар фуқаро қўл бармоқ излари олинишидан бош тортса ва кўзойнакда ёки бош кийимда суратга тушиш истагидан қайтмаса, маълумотларни йиғиш пункти унга паспорт расмийлаштиришни рад этиш ҳуқуқига эга.
Жавоб: Паспортдаги миллати ҳақидаги ёзув ота-онанинг миллатига мувофиқ ёзилади. Агар ота-оналар турли миллатга мансуб бўлишса, биринчи марта паспорт берилаётганда паспорт эгасининг хоҳишига қараб отасининг ёки онасининг миллати ёзилади. Кейинчалик, фуқаронинг ёзма аризасига кўра миллати ҳақидаги ёзув фақат бир марта отаси ёки онасининг миллатига ўзгартирилиши мумкин.
Жавоб: Ўзбекистон Республикасига келиш имконияти йўқлиги (доимий яшаш жойида қолган ҳолда, жисмоний имкониятлари чекланган шахслар) билан боғлиқ алоҳида ҳолатларда консуллик муассасалари ушбу шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспортларини Ўзбекистон Республикасининг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан келишган ҳолда, уларнинг хулосалари асосида расмийлаштириб беришлари мумкин.