Жавоб: 2021 йил 1 январдан бошлаб боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади.
Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир. Ушбу имтиёз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.
Жавоб: Меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотганлик учун ходимга тўланадиган тўловлар (касаллик варақаси асосида) жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади. Ушбу даромадлар ўз навбатида жами даромадлар таркибига киради ҳамда белгиланган тартибда 12 % ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
Жавоб: Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадларга солиқ солинмайди. Яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар эса бундан мустасно ҳисобланади ва улар белгиланган ставкада солиқ тўлайди.
Жавоб: I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мол-мулки 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод этилган. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
Жавоб: Агар солиқ тўловчининг аризасига асосан унинг асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадларидан солиқ ушлаб қолинган бўлса, жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация тақдим қилинмайди.