Хизмат сафари - ходим хизмат топшириғини бажариш учун доимий иш жойи бўлмаган бошқа жойга маълум муддатга юборилиши тушунилади.
Хизмат сафарига раҳбарнинг буйруғи асосида юборилади ҳамда хизмат сафари гувоҳномаси расмийлаштирилади.
Ҳомиладор аёлларни ва 14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди
Хусусиятига кўра доимий иши йўлда ёки кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган ёхуд доимий ҳаракатланувчи тусга эга бўлган фаолият хизмат сафари ҳисобланмайди.