Ходим вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақи унинг оила аъзоларига, шунингдек вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга берилади.


Ходимга етказилган зарарни ундиришга доир ишларни кўриш тартиби

  • Зарарни ундириш ҳақидаги аризани иш берувчига жабрланувчи ходим, ходим вафот этган тақдирда эса, — зарар тўловини олишга ҳақли бўлган манфаатдор шахслар беради.
  • Иш берувчи аризани кўриб чиқиши ва ариза тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида тегишли қарор қабул қилиши шарт.
  • Ходим ёки манфаатдор шахслар иш берувчининг қарорига рози бўлмаган ёки белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, улар мазкур низони ҳал қилиб бериш учун судга мурожаат қилишлари мумкин.