Тавсияномалар муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга берилади.
Тавсияномалар беришга тегишли ўқув фанларини яхши ўзлаштириб бориш, ҳарбий хизмат давомида олинган рағбатлантириш ҳамда хизмат якунидаги тест синовида тўпланган баллар асос бўлади.
Тавсиянома, қоида тариқасида, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг 40 фоизига берилади ва улар берилган санадан бошлаб 3 йил мобайнида амал қилади.