2020 йилнинг 1 мартидан эътиборан Ўзбекистон миллий университети базасида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражаларни талабгорларга мустақил бериш амалиёти тажриба тариқасида 3 йил муддатга жорий этилди.
Ўзбекистон миллий университети тажриба давомида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этади ҳамда илмий даражаларни талабгорларга мустақил беради.
Шу ўринда, бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги диссертациялар ҳимояси мониторингини амалга ошириш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси зиммасига юкланган.
Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида тайёрланган диссертация қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- муайян фан турмоғи бўйича битта диссертация 2 нафар, жумладан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга талабгор ва илмий даражага эга бўлмаган шахс томонидан тайёрланиши;
- тадқиқотнинг илмий натижалари бўйича ихтирога патентлар ёки селекция ютуқлари олиниб, уларнинг амалиётга жорий этилиши ва салмоқли самара олиниши;
- илмий натижалар амалиётга жорий қилинган ташкилот томонидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгорнинг илмий натижаларни амалиётга жорий этишдаги алоҳида хизматлари ва жорий этишдан олинган (кутилаётган) салмоқли самараси юзасидан хулоса (далолатнома) берилган бўлиши.