Қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун нотариус манфаатдор шахснинг ёзма аризасига асосан қарздорликни белгиловчи ҳужжатларга ижро хатларини ёзади.
Агар ижро хати бериш ҳақидаги талаб учун қонун ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлса, ижро хати шу муддат ичида берилади.
Кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов ундирилади.
- Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
- Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
- Судга мурожаат қилиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.