Истеъмолчиларга табиий газни ҳисобга олмасдан етказиб беришга йўл қўйилмайди.
Табиий газни ҳисоблаш учун фақатгина Давлат реестрига киритилган приборлардан фойдаланилиши шарт.
Қуйидаги қоида бузилишлари содир этилган тақдирда, газ учун тўлов сўнгги кўрикдан ўтказилган вақтидан бошлаб ундирилади:
- ҳисоблагичга қасддан шикаст етказилса;
- ҳисоблагичга ўрнатилган пломбалар қасддан бузилса;
- газдан ҳисоблагични узиб қўйган ҳолда фойдаланилса;
- газ қувурларида иш режимини бузишга олиб келадиган қурилмалар ўрнатилса.
Бунда газ ҳисоблагичининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиқилади.
Фуқароларга тегишли газ ҳисоблагичларни кўздан кечириш
- фуқаролар томонидан газ ҳисоблагичларни кўздан кечиришга йўл қўйилмаса, бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилади;
- истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, далолатномада бу қайд этилади;
- газ ҳисоблагичларни кўздан кечиришга рад этиш ҳолати 2 гувоҳ ёки маҳалла йиғини вакили томонидан тасдиқланиши керак;
- истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этиш сабабини баён қилиш ҳуқуқига эга ва бу далолатномада қайд этилиши шарт.
Ҳудудлар бўйича тарифлар билан ҳаволада танишинг.
Тарифлар калкулятори билан ҳаволада танишинг.