Бир шахс бошқа шахсдан кўчмас мулкни нақд ёки тўловни кечиктириши шартни билан сотиб олади


Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат.
  3. Барча эгаларининг розилиги
    • Мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки ва ва Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси), барча эгалларининг розилиги;
    • Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома
    • Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар вафот этган тақдирда уларнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки далолатнома ёзувидан кўчирмаси (нусхаси олиб қолиниб асли қайтариб берилади) 
    • Умумий улушли мулк иштирокчилари имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечиш тўғрисидаги аризалари
  4. Умумий улушли мулк иштирокчилари ўртасида умумий мулкдаги кўчмас мулк ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги келишув.
  5. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма ёки гувоҳнома.
  6. Кўчмас мулкк объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида Реестрдан кўчирма.
  7. Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
  8. Нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимларни васийликдаги шахс номидан Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг фақат рухсати билан тузишга ҳақли.
  9. Битимлар давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи яқин қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса (Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига), уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
  10. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома).
  11. Кўчмас мулк Сотиб олувчи томон чет эл фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга
    • Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги низомнинг 1-иловасидаги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
  12. Кўчмас-мулк кўчмас мулк банк кредити ҳисобига сотиб олинганда кредит шартномаси керак бўлади.
  13. Зарур ҳолларда бошқа ҳужжатлар.

Муҳим!

Коммунал хизматлар учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича ва бюджет олдида қарзи мавжуд эмаслиги, хамда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги тўғрисидаги маълумотномалар нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан «Нотариус» ААТдан орқали автоматик тарзда олинади.


  • Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган битимларни тасдиқлаш рўйхатга мувофиқ амалга оширилади.
  • Кўрсатиладиган хизмат учун йиғим ундирилади. Ҳисоблашни электрон калкулятор орқали амалга ошириш мумкин.

Қўшимча хизматлар учун тўлов
  • Герб йиғими: БҲМнинг 10% (хар бир бланк учун) 22 300.00 сўм
  • Лойиҳа учун тўлов (БҲМнинг 20%): 44 600.00
  • Тушунтириш учун ҳақ миқдори БҲМни (10%): 22 300.00
  • Тақиқни текшириш учун (хар бир мулкдан БҲМни 15%): 33 450.00
  • Қарздорлик текширилиганлиги учун (БҲМнинг 10%): 22 300.00
  • Ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномалар ёзиш (ҳар бир сўровнома учун БҲМнинг 5%): 11 150.00



Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.