Хусусий мулк – фуқаролар ва тадбиркорларга эгалик қилиш, фойдаланиш ҳамда сотиш, айирбошлаш, ижара ва фойдаланишга бериш ҳуқуқи билан тегишли бўлган пул, бино-иншоот, транспорт воситалари, дарахт, ҳайвонлар, акциялар, қимматли қоғозлар, асбоб-ускуналар ва бошқалар.
Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш усуллари:
- хусусий мулк ҳуқуқини тан олиш;
- хусусий мулк ҳуқуқи бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва хусусий мулк ҳуқуқини бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш;
- битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш;
- давлат органининг ва бошқа органнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш;
- хусусий мулк ҳуқуқини мулкдорнинг ўзи ҳимоя қилиши;
- бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш;
- зарарнинг ўрнини қоплаш;
- неустойка ундириш;
- маънавий зиённи қоплаш;
- хусусий мулк ҳуқуқи муносабатларини тартибга солишда қонун ҳужжатлари барқарорлигини таъминлаш;
- давлат органининг ва бошқа органнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қонунга зид бўлган ҳужжатининг суд томонидан қўлланилмаслиги;
- мол-мулкнинг айрим турларига бўлган хусусий мулк ҳуқуқининг вужудга келганлигини, ўзгарганлигини ва бекор қилинганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш. Батафсил
Имтиёзлар – тадбиркорлик субъектларига қўшимча ҳуқуқлар тақдим этиш, айрим мажбуриятларни бажаришдан тўлиқ ёки қисман озод этиш ёхуд уларни бажариш шарт-шароитларини енгиллаштириш.
Имтиёзлар қуйидаги турларга бўлиниши мумкин:
солиқ имтиёзлари;
божхона имтиёзлари;
инвестиявий афзалликлар;
субсидиялар ва бошқалар.
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан ҳаволада танишинг.