Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистонда доимий ёки вақтинча бўлишлари мумкин.
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлишлари қоидалари билан ҳавола орқали танишинг.
Яшаш учун гувоҳномага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча рўйхатга олиш ички ишлар органи (ИИО) томонидан амалга оширилади ҳамда шахснинг маълум бир жойда доимий ёки вақтинча яшаш факти белгиланади.
Вилоятда доимий пропискадан ўтиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳуқуқига, вилоятга бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар эга.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун вилоятга бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча пропискадан ўтган жойлари бўйича туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар.
Яшаш учун рухсатнома олиш тартиби билан ҳавола орқали танишинг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сайтига ҳавола орқали ўтинг.