Маиший истеъмолчиларни газга улаш:
- истеъмолчи газга уланиш учун газ таъминоти ташкилотига ариза топширади;
- аризага кадастр ҳужжати нусхаси илова қилинади;
- мутахассислар 3 иш кунида жойига чиқиб, газлаштиришнинг техник имкониятларига мос келиш ёки келмаслигини ўрганади;
- ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, истеъмолчини газлаштириш чоралари кўрилади;
- газлаштирилган уй-жойлар 2 ва ундан ортиқ маиший истеъмолчига ажратилган тақдирда, ҳар бир истеъмолчи учун газ истеъмолини ҳисобга оладиган алоҳида приборлар ўрнатилади.
Газ етказиш шартномаси:
- газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида газ етказиб бериш шартномаси тузилади;
- маиший истеъмолчилар билан шартнома тузилмаган тақдирда, шартнома газ тармоғига амалда уланган вақтдан тузилган ҳисобланади;
- кадастр хизмати органлари кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг 3 кун ичида янги мулкдор тўғрисида маълумот юборади;
- шартнома 2 нусхада тузилади.
Газдан фойдаланишда йўл қўйилмайдиган ҳолатлар
- ўзбошимчалик билан газлаштириш, газ ускунасини мустақил алмаштириш ва таъмирлаш;
- газ ускунаси жойлашган хонада қайта режалаштириш;
- мўри ва вентиляция тизимларига ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш, вентиляция каналлари ва люкларни ёпиш;
- газ приборлари яроқсиз бўлганда газдан фойдаланиш;
- мўри ва вентиляция каналларини ўзбошимчалик билан тозалаш;
- газ ускуналаридан мактабгача ёшдаги болалар фойдаланиши;
- газ қувурларига арқон боғлаш ва газ қувурларига оғир вазнли буюм қўйиш;
- газ ва газ ускуналаридан бошқа мақсадларда фойдаланиш, газ плиталаридан хоналарни иситиш учун фойдаланиш;
- газ ускунаси ўрнатилган хонада ухлаш ва дам олиш;
- газ сизиб чиқишини аниқлаш учун оловдан фойдаланиш.