Яшаш гувоҳномаси - хорижий шахснинг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
- Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси қуйидагиларга берилади.
- Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олиш учун жисмоний шахс яшаш жойидаги ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ёки вақтинча консуллик рўйхатида турган жойдаги дипломатик муассасалардан мурожаат қилиши керак.
- Хорижий шахслар учун яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга берилади, аммо хорижий давлат паспортининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак, 60 ёшга тўлганда эса — хорижий давлат паспорти амал қиладиган бутун муддатга берилади.
- Фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, 60 ёшга тўлганда эса муддатсиз берилади.
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсат бериш тўғрисидаги ҳужжатларни ваколатли органларнинг ҳар бирида кўриб чиқиш муддати 1 ойдан ошмаслиги керак.
- Хорижий шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномалари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда ўз кучини йўқотади.