Консуллик округи — консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун бириктирилган бир ёки бир неча давлат ҳудуди.
Хорижда доимий яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатида олиниши лозим. Бунда интерактив хизматлар веб-портали порталидан фойдаланиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик рўйхатига қўйиш учун интерактив хизматлар веб-портали орқали мурожаат қилганда ҳужжатларнинг «PDF» форматида сканер қилинган вариантини юборади.
Консуллик рўйхатига олинган шахсларнинг электрон почта манзилига доимий консуллик рўйхатига олинганлик тўғрисидаги тегишли хабарномани жўнатилади.
Консуллик муассасасида рўйхатга олиниш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- веб-портали орқали электрон рўйхатга олиш варақаси (ариза ва рўйхатга олиш варақаси) тўлдирилади;
- паспорт (биометрик, нобиометрик намунадаги), хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
- 16 ёшга тўлмаган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг (биометрик паспорт, нобиометрик паспорт, хорижга чиқиш биометрик паспорти ва ҳаракатланиш ҳужжати бўлмаганда) асли (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
- ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортидаги бола ҳақидаги маълумотлар киритилган саҳифаси нусхаси (бола ҳақидаги маълумотлар ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортига киритилган ҳолда хорижга чиққан бўлса);
- чиқиб кетиш варақасининг ёки ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан берилган фуқаронинг биометрик паспорти, нобиометрик паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштирилган «Dоimiy yashashga ketishga ruxsat berildi» ёзувли стикернинг нусхаси;
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижий давлат қонунчилиги талабларига мувофиқ (виза, яшаб туриш ҳужжати, вақтинча яшашга рухсатнома, паспортдаги тегишли қайдлар, маълумотномалар ва шу кабилар) бўлиб туришининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- 3 х 4 см ўлчамдаги 1 дона фотосурат;
- консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғимлар тўлангани тўғрисида квитанция.
Консуллик рўйхати қуйидаги муддатларга расмийлаштирилади:
- хизмат сафари — хизмат сафари давомийлиги муддатига;
- ўқиш — ўқиш муддатига;
- даволаниш — тиббий хизматдан фойдаланиш ёки даво муолажалари муддатига;
- ишлаш — меҳнат шартномаси муддатига;
- ўз оиласи билан бирлашишга — 4 йилгача.
Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик округларига бош консуллик, консуллик, вице-консуллик, элчихонанинг консуллик агентлиги ва консуллик бўлимлари киради.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари билан ҳаволада танишинг.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари - элчихона, дипломатик мақомдаги савдо ваколатхоналари, халқаро ташкилот ваколатхоналари, хорижий давлатларнинг ҳукумат ва ҳукуматлараро ташкилотлари, халқаро молия ташкилотларининг ваколатхоналари.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхоналарини билан ҳаволада танишинг.