Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш органларига қуйидаги ҳолларда мурожаат этилади:
- стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш талабларига жавоб бермайдиган товар туфайли унга зарар етказилганда;
- сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот сертификатсиз сотилганда ёки сертификатининг амал қилиш муддати ўтган товар сотилса;
- стандартлаштиришдан ва давлат рўйхатидан ўтмаган импорт товари сотилганда;
- техник регламентлар талабларини бузган ҳолда товарлардан фойдаланилса;
- яроқсиз ўлчов ва синов воситалари, шунингдек мажбурий текширишдан (калибрлаш) ўтмаган ўлчов воситалари ёрдамида хизматлар кўрсатилганда.
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш органлари (давлат инспекторлари) ваколатлари:
- ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
- сифатсиз маҳсулотни ишлаб чиқаришни тақиқлайди ёки сотишни тўхтатиб қўйиш тўғрисида кўрсатмалар беради;
- стандартларга номувофиқ бўлган импорт маҳсулотни реализация қилишни тақиқлайди;
- маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади ва маъмурий жарима қўллайди.
Давлат реестрлари:
- Техник регламентлар рўйхати билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
- Ўлчаш воситалари давлат реестри билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
- Давлат реестрига киритилган мувофиқлик сертификатлари рўйхати билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.
- манзил: Тошкент ш,, Фаробий кўчаси, 333А-уй
- веб-сайт: www.standart.uz
- е-почта: uzst@standart.uz
- телефон: (+99871)-202-00-11