Ер участкаларининг майдони солиқ солинадиган базадир.
Жисмоний шахсларга тегишли ер участкалари учун ер солиғи қуйидаги ҳолларда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкасида ундирилади:
- ер участкаларидан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилганда;
- уй-жойлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда;
- ер участкалари нотурар жойлар билан банд бўлганда.
Жисмоний шахс ёки оилавий корхона ер участкасидан унда жойлашган уйда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, солиқ жисмоний шахслар учун белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўланади.
► Жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари
► Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари
Аҳамият беринг!
Якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки уни ободонлаштириш амалга оширилмаган тақдирда солиқ 3 баравар миқдорда тўланади.