Қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича қуриладиган турар-жойни сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредитлари ажратилади. Бунда гаров сифатида қуриладиган уй-жой қўйилади.
- Арзон уй-жой — 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ва тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар.
- Тасдиқланган намунавий лойиҳа бўйича қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қиймати банкнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига якка тартибдаги қурувчи томонидан якка тартибдаги қурувчининг ўз маблағлари, якка тартибдаги қурувчининг иш берувчиси ҳисобланган юридик шахсларнинг маблағларидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тўланади.
- Бошланғич бадал —арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдорида тўланади.
- Банкнинг кредит комиссияси қарори асосида қарз олувчининг мулкида ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг кафиллигида бўлган бошқа кўчмас мулк ҳам ипотека кредитини қўшимча таъминлаш сифатида қабул қилиниши мумкин.
Аризани кўриб чиқиш муддати – 15 банк куни.
- Ижобий қарор қабул қилинганда банк ва қарз олувчи ўртасида ипотека шартномаси тузилади.
2020 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларга хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилди.
Аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари муддати 20 йилгача узайтирилди.