Истеъмол кредити жисмоний шахсга (истеъмолчига) товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитдир.
► Истеъмол кредити доимий яшаш жойига ва доимий даромадга эга бўлган вояга етган муомалага лаёқатли жисмоний шахсларга, шунингдек пенсия ва кредитни қайтариш учун етарли даромад манбаларига эга бўлган шахсларга берилади.
- Истеъмол кредитлари маҳсулот ишлаб чиқариш жойидан қатъий назар берилади.
- Истеъмол кредитини бериш банк томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчининг ҳисоб-рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Истеъмол кредитини нақд пул кўринишида беришга йўл қўйилмайди.
- Кредит бериш шартларидан бири сифатида қарз олувчининг ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олинаётган товар қийматини қисман тўлаш (олдиндан тўлов) белгиланиши мумкин. Пул маблағлари қарз олувчи томонидан банкка топширилади, банк эса қарз олувчининг кирим қилинган маблағлари ва кредит шаклида унга берилган маблағларни товар сотувчисига кўчириб беради. Бошланғич тўлов миқдори банк томонидан белгиланади.
- Истеъмол кредити ҳажми, унинг муддати, фоиз ставкаси, истеъмолчининг тўловларни амалга ошириш графиги банк томонидан белгиланади ва истеъмол кредити шартномасида акс эттирилади.
Қўшимча маълумотни банкларнинг веб-сайтларидан олиш мумкин.